2017-2018 аннотациялар
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжаликни механизациялаш муҳандислари институти
Мутахассислиги: 5А450401-Гидромелиорация
Кафедра “И ва М” Раҳбар: доц. Суванов Б.У.
Ўқув йили: 2016-2018 й. Магистрант: Маликов Э.
МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АННОТАЦИЯСИ.
Диссертация ишини ёзиш учун дастлабки маълумотлар сифатида ТИҚХМИИ, ИСМИТИ, УзГИП, Узгипроводхоз, Сирдарё БУИС ва Сирдарё ГТМЭ нинг лойиҳавий материаллари, адабиёт манбаалардан фойдаланилган.
Ишнинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2012 санадаги “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишни келгусида яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида” ги қарори, шунингдек 2013-2017 йй даври учун сув хўжалиги мажмуаларини ривожлантиришнинг Давлат дастури суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирларни янада чуқур асослаш, режалаштириш ва амалга оширишни, шунингдек бундай ишларни бажаришнинг илмий - методик базасини мукаммаллаштиришни талаб этади.
Тадқиқотнинг мақсади в вазифаси. Тадқиқот мақсади суғориладиган ерлар мелиорацияси Фондига мелиоратив ишларни режалаштириш стратегиясига тўғри йўналиш ва уларнинг самарадорлигига гувоҳлик бериш имкониятини берувчи Сирдарё вилояти Ховос туманини мелиоратив районлаштиришни илмий асослашдан иборат.
Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқот объекти Сирдарё вилояти Ховос туманининг суғориладиган ерлари ҳисобланади.
Тадқиқот методикаси. Гидрогеологик мелиоратив районлаштиришнинг асосий методикаси худуднинг табиий ва техноген шароитлари ҳақидаги билимни умумлаштириш, кўп йиллик режали кузатишлари материалларини таҳлил қилиш ва жадал суғориш шароитида ер ости сувларининг гидродинамик гидрокимевий режими ўзгаришларининг қонунийятларини ойдинлаштириш ҳисобланган.
Илмий янгилиги. Мелиоратив районлаштириш биринчи марта умумий ва хусусий сув-туз мувозанатларига асосланиб башорат қилиш шароитида амалдаги мелиоратив режимлар ва тавсия этилган параметрларни таҳлил қилиш базасида харакатдаги гидромелиоратив тизимда бажарилганлигидан иборат.
Ишнинг асосланганлиги. Ишнинг ишончлилигига маълум ҳисоблаш методикаси, меъёрий ҳужжатлардан фойдаланилганлик имкон яратади.
Амалий аҳамияти. Сирдарё вилояти Ховос туманидаги дренажни таклаб амалда тадқиқ қилиш билан мелиоратив жараёнларнинг мажмуавий таҳлил қилиш бажарилган.
Тадқиқотнинг натижаларини амалга ошириш ва тадбиқ қилиш. Тадқиқот натижалари дренаж турлари ва ўлчамлари бўйича районлаштириш ҳариталарини ишлаб чиқишда фойдаланилган.
Хулосалар ва таклифлар. Мелиоратив районлаштиришнинг яқинлаштирилган тамойиллари ишлаб чиқилган. Суғориш учун коллектор-дренаж-ташлама сувлари ресурсларидан фойдаланишни ҳисобга олиб, турли хил гидрогеологик-тупроқ-мелиоратив ва хўжалик шароитлари учун мелиоратив режимларнинг параметрлари ишлаб чиқилган. Таклиф этилган мелиоратив режимларнинг мувофиқ келувчи параметрларига эга мелиорация ва дренаж модулининг мураккаблиги бўйича Сирдарё вилояти Ховос туманини мелиоратив районлаштириш бажарилган.
Илмий раҳбар: доц. Суванов Б.У. _____________________
Магистрант: Маликов Э.__________________________